Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз такомиллаштириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарурий касбий тайёргарликни ошириш;
малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш;
юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини мунтазам янгилаб бориш, уларнинг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;
раҳбар ва педагог кадрларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш;

















