Олмаотада Ўзбекистон фуқароси жасади топилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги маълумотларига кўра, жасад 4 октябрда Олмаота вилоятининг Талгар туманидаги қурилаётган уйлардан бирида топилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қотиллик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

“Бош консуллик вазиятни ўз назоратига олди, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқани қўллаб-қувватламоқда ва жасаднинг Ўзбекистонга олиб чиқилиши бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда”, деб айтилган хабарда.