Жаҳон | 18:35 / 07.10.2019
13705
1 дақиқада ўқилади

АҚШ 2020 йилда Европага кейинги 25 йилдаги энг йирик сонли қўшинни ташлайди

Фото: Reuters

АҚШ келаси йили Европага – Болтиқбўйи ва Польшага Defender 2020 машғулотлари доирасида энг йирик сонли қўшинни ташлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ армиясининг Европадаги штаби маълум қилди.

Машғулотларда 19 давлатдан 37 мингга яқин ҳарбий қатнашади, бунда Европага 20 мингга яқин америкалик аскар ташланади. Машғулотлардан мақсад НАТОнинг жанговар қобилиятини ошириш ва потенциал рақибга қўрқув солишдир.

Германия 2020 йилнинг апрель-май ойларида ўтказиладиган машғулотлар вақтида логистика маркази бўлади. 

Германия томони машғулотлар давомида мавжуд инфраструктура – кўприклар ва йўлларнинг йирик кучларни ўтказиш имкониятини текшириш муҳим деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид