Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамёнга жойланган оғу фош бўлди
Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъий тақиқланган ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ бу каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган Ҳ.О. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, мазкур фуқарога тегишли ҳамён ичидан рангсиз целлофанга ўралган соф оғирлиги 1,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026