«Ўзбекистон темир йўллари» ҚҚС ставкаси туфайли чипталар нархи пасайтирилганини маълум қилди
2019 йилнинг 1 октябрь кунидан Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги сабабли чипта нархи мос равишда пасайтирилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарида айтилишича, қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши «Ўзбекистон темир йўллари»АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишлидир.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев йилнинг биринчи ярмида қўшимча 571 минг солиқ тўловчи аниқлангани ҳақида маълум қилганди. Даромад солиғи давлат бюджетини шакллантирувчи учинчи солиқ тури эканини инобатга олинса, бу муҳим аҳамиятга эга экани ойдинлашади.
Айни шу натижалар қўшилган қиймат солиғи ставкасини пасайтириш қарорини қабул қилишга туртки бўлган. Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг туширилиши натижасида республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 10 триллион сўмдан ортиқ айланма маблағ тежаб қолинади.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:48 / 28.09.2024