Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қонун лойиҳаси: Ўзбекистонда электрон ОАВни ҳимоя қилиш кучайтирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Tелерадио узатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси эълон қилинди.
Қонуннинг 25-моддасига кўра, электрон оммавий ахборот воситалари цензурасига йўл қўйилмайди. Ҳеч ким узатувчи томонидан тарқатилаётган хабарлар ёки материалларнинг мазмунини олдиндан тасдиқлатиш, матнни ўзгартириш ёки эфирдан тўлиқ олиб ташлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Қонун лойиҳасида айтилишича, давлат телерадио ташкилотларини молиявий-сиёсий гуруҳлар ва давлат ҳокимияти ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий ва сиёсий босимидан ҳимоя қилишни кафолатлайди.
«Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан узатувчиларга сиёсий, молиявий-иқтисодий, маъмурий ёки бошқа ҳар қандай босим ўтказиш тақиқланади», -дейилади ҳужжатда.
Телерадио узатиш субъектларига босим ўтказиш фактлари аниқланган тақдирда, айбдор томон телерадио узатувчига етказилган маънавий ва моддий зарарни, шунингдек аралашув оқибатларидан келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни қоплаши шарт.
Компенсация миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан (22,3 млн сўм) кам бўлиши мумкин эмас.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:18 / 11.03.2026