Андижондаги мактабда педагогларни калтаклаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон шаҳар 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида икки нафар педагог ходимга тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан хабар берилганди.
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 8 октябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро У.Т. ва унинг икки нафар шеригига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Андижон шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактабида педагоглар калтакланди. Мактабда соат 13:20 да маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Ў. ҳамда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. томонидан кийиниш маданиятига риоя қилмаган ва дарсга кеч қолган математика фани ўқитувчиси Д.Ю.га оғзаки огоҳлантириш берилганда улар ўртасида тортишув келиб чиққан. Тортишув натижасида Д.Ю. уларга турмуш ўртоғи билан таҳдид қилган.
Соат 13:35 ларда Д.Ю. турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти билан мактабга бостириб кириб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Ў. ҳамда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А.ларни мактаб кириш қисмида темир таёқ билан дўппослаган.
Шу пайтда уларни ажратган ўқитувчиларни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни ҳам дўппослашга уринган. Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан шошилинч тез тиббий ёрдамга ҳамда ҳудудий профилактика инспекторларига хабар берилган. Соат 14:00да профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб келган, лекин Д.Ю.нинг турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти ҳодиса содир этилган жойдан кетиб бўлган.
Жабр кўрганлар шошилинч тез тиббий ёрдам навбатчи шифокорлари томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига олиб кетилди. Шифокорлар хулосасига кўра Ш.Ў. мия чайқалиши, бурун синиш, юзининг ўнг қисмининг кўзи атрофи ҳамда оёқларининг тизза қисми қаттиқ зарбада жароҳатлангани, Ғ.А.нинг мия чайқалиши, бурун ва икки тиши синиши, бадани ҳамда чап қўлини зарбадан қаттиқ жароҳатлангани аниқланган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024