Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларининг намунавий тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

зарур ҳолларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, шу жумладан унинг марказий аппарати ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг раҳбар лавозимларига ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун лавозим маошларига (тариф ставкаларига) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш.

Қуйидагилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жамғарма маблағлари;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгиланишича:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;