Ўзбекистон | 09:17 / 09.10.2019
40498
6 дақиқада ўқилади

2019 йилнинг олти ойида Ўзбекистондан қанча одам чет элга кетгани маълум бўлди

Фото: Depositphotos

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сони 3,6 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,7 %га ортган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

2019 йил январь–июнь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони 6,2 млн кишини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганда эса бу кўрсаткич 11,3 %га кам.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сонининг таҳлилидан кўринадики, 2019 йил январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 971,9 минг нафар кўп чет эл фуқаролари ташриф буюрган.

Кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони, 2018 йил январь–июнь ойларида 7 млн кишини ташкил этган бўлса, 2019 йил январь–июнь ойларида 6,2 млн.ни ташкил этди. 

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг 55,0 % (2 млн киши) эркаклар, 45,0 % (1,6 млн киши) аёлларни ташкил этади.

Шу билан бирга кетган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 60,5 % (3,7 млн киши) эркаклар, 39,5 % (2,4 млн киши) аёллар ташкил этади.

МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига 3,4 млн киши ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 2,5 млн қариндошларни йўқлаш мақсадида, 254,7 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 358,9 минг нафари транзит орқали ташриф буюрган. 

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига 270,3 минг киши ташриф буюрган. Улардан 150,0 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 26,7 минг нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида, 14,3 минг нафари хизмат мақсадларида ва ҳ.к. 

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан 1,1 млн киши (барча ташриф буюрганларнинг 32,1 %), Тожикистондан 1 млн киши (28,0 %), Қирғизистондан 680,7 минг киши (18,4 %), Россиядан 260,4 минг киши (7,0 %), Туркманистондан 233,4 минг киши (6,3 %) ва Беларусдан 9,1 минг киши (0,2 %) ташриф буюрган. 

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Туркиядан 49,3 минг киши (1,3 %), Хитойдан 26,9 минг киши (0,7 %), Жанубий Кореядан 18,6 минг киши (0,5 %), Ҳиндистондан 16,8 минг киши (0,5 %), Германиядан 11,7 минг киши (0,3 %), Япониядан 9,5 минг киши (0,3 %), Франция, Италия ва Исроил давлатларидан мос равишда 9,3, 8,8 ва 6,0 минг киши ташриф буюрган. 

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 5,9 млн киши МДҲ давлатларига ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 3,3 млн қариндошларни йўқлаш мақсадида, 1,9 млн ишлаш мақсадида, 60,4 минг нафари сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатларга эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 288,9 минг киши ташриф буюрган бўлиб, улардан 178,9 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 41,1 минг нафари ишлаш мақсадида ташриф буюрган. 

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми, яъни 44,8 % Қозоғистон Республикасига (2,7 млн киши), 26,9 % Қирғизистон Республикасига (1,6 млн киши), 11,9 % Россияга (736,6 минг киши), 10,9 % Тожикистонга (673,6 минг киши), Туркманистон, Беларусь ва Озарбойжонга мос равишда 47,8, 6,8 ва 5,8 минг киши ташриф буюрган. 

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми Туркияга (98,8 минг киши), Жанубий Кореяга (41,6 минг киши), БААга (29,2 минг киши), Саудия Арабистонига (25,2 минг киши), Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ давлатларига (мос равишда 15,9, 13,9 ва 10,6 минг киши) ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари бу қариндошларни йўқлаш (68,6 %). Кейинги ўринларда сайёҳлик мақсади – 10,9 %, транзит – 9,9 %, даволаниш мақсади – 0,9 %, ишлаш мақсади – 0,8 %, доимий яшаш мақсади ва хизмат юзасидан – 0,8 % дан, тижорат мақсади – 0,6 %, ўқиш – 0,4 % ва бошқа мақсадлар – 6,5 %. Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг – 55,0 % эркаклар, 45,0 % аёлларни ташкил этади.

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 53,5 % – 31–55 ёшлилар, 20,8 % – 19–30 ёшлилар, 18,0 % – 56 ёш ва ундан катталар, 7,7 % – 0–18 ёшлилар ташкил этади.

Даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқароларининг 51,4 % – 31–55 ёшлилар, 21,0 % – 19–30 ёшлилар, 19,7 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюрганларнинг 52,0 % – 31–55 ёшлилар, 19,0 % – 19–30 ёшлилар, 20,1 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади.

Сайёҳлик мақсадларида ташриф буюрганларнинг 52,5 % 31–55 ёшлилар, 19,5 % – 19–30 ёшлилар, 22,3 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади. 

2019 йил январь–июнь ойларида сайёҳлик мақсадида келган 18 ёшгача бўлган чет эл фуқароларининг 11 662 нафари эркаклар ва 11 280 нафари аёллар, 19–30 ёшлиларнинг 41 646 нафари эркаклар ва 37 307 нафари аёллар, 31–55 ёшлиларнинг 111 234 нафари эркаклар ва 101 121 нафари аёллар, 56 ёш ва ундан катталарнинг 38 367 нафари эркаклар ва 52 082 нафари аёллардан иборат. 

2019 йил январь–июнь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 54,5 % қариндошларни йўқлаш мақсадида, 31,5 % ишлаш мақсадида, 3,1 % доимий яшаш мақсадида, 3,9 % сайёҳлик мақсадида, 0,8 % хизмат юзасидан, 0,7 % транзит, 0,5 % ўқиш мақсадида, 0,3 % даволаниш мақсадида ва 4,7 % бошқа мақсадларда кетган. 

2019 йил январь–июнь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 53,3 % – 31 – 55 ёшлилар, 30,2 % – 19 – 30 ёшлилар ва 11,8 % 56 ёш ва ундан катталар, 4,7 % 18 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

Сайёҳлик мақсадида хорижда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 52,6 % – 31 – 55 ёшлилар, 19,4 % – 19 – 30 ёшлилар, 20,0 % - 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Ўқиш мақсадида кетганларнинг 84,5 % – 19 – 30 ёшлилар, 7,7 % – 18 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади. Хизмат мақсадларида ташриф буюрганларнинг 69,9 % 31 – 55 ёшлилар, 18,5 % 19 – 30 ёшлилар ташкил этади. 

Мавзуга оид