Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Академик лицейлар ва профессионал таълим тизими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Академик лицейлар ва профессионал таълим тизимидаги таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари ҳамда ўқув ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларини:
а) 2020 йил 1 январдан - 2 бараварга ошириш;
б) 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб - 1,2 бараварга ошириш;
в) 2020 йил 1 январдан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ходимларнинг лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўллаш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг профессионал таълимни инновацион ривожлантириш тузилмасига тегишли бошқарма ва бўлимларида (малака ошириш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи бошқарма ва бўлимлар бундан мустасно) фаолият кўрсатаётган услубчи ва дастурчи-муҳандис лавозимлари негизида бош мутахассис ва етакчи мутахассис лавозимларини жорий этиш, шунингдек, бошқарма (бўлим) бошлиқлари, бош ва етакчи мутахассисларнинг лавозим маошларини мос равишда олий таълим муассасаси доценти, катта ўқитувчиси ва ассистенти базавий лавозим маошларига тенглаштириш;
Институтнинг қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт ходимлари лавозим маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда:
2020 йил 1 январдан Таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари ҳамда техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув ёрдамчи ва бошқа ходимларининг лавозим маошларини белгилашда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган механизмини жорий этади;

















