2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Уммон Султонлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда 21 октябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Бағрикенглик, ўзаро англашув, бирдамлик ва тотувлик: Уммон ислом рисоласи» номли кўргазма очилишининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.















