Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро маслаҳатлашувлари ўтказилади
Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги давлат котиби Нилс Аннен билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди. Мамлакатлар ўртасида тизимли йўлга қўйилган молиявий-техникавий ҳамкорлик ва унинг доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган ижтимоий йўналишдаги йирик инвестициявий лойиҳалар эътироф этилди.
Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли алоқаларни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йил октябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро маслаҳатлашувларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.