Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-таъминот бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган подполковник Баҳодир Маъмиржонович Ражабов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, Баҳодир Ражабов 2001 йилда олдинги Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган.
У Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-таъминот бўйича ўринбосари лавозимини 2018 йилнинг февраль ойидан бери эгаллаб келган. Хизмати давомида қўшинларда қўмондонлик лавозимларида хизмат қилган.
Қайд этилишича, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозими шу вақтга қадар вакант бўлиб келган.

















