Самарқандда «майизхўр»лар қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Оқмачит қишлоғида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни ўз бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинага 20 қоп майизни юклаб, “Навкат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи йўлда кетаётганда кутилмаганда транспорт воситаси панд берган.
“Постда” хабарига кўра, вақт 02:30га яқинлашганида узоқдан машина яқинлашиб келган. У кўмак олиш умидида машина томон тинимсиз қўл кўтариб, тўхташига ишора қилган.
Машина яқинлашиб тўхтаган. “Кобальт” русумли автомашинадан икки номаълум шахс тушиб, ҳеч бир сўз демасдан, Н.Б.нинг олдига яқинлашган. У-бу савол бериб вазиятни ўрганган бўлишган. Кейин эса Н.Б.нинг турли жойларига уриб кетишган. Талончилар унга жиддий жароҳат етказиб, 20 қоп майизни машинага ортганича воқеа жойидан яширинишади.
Жабрланувчи ўзига келиб, тезда бу ҳақда ички ишлар органига мурожаат қилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўшработ туманининг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Э.Д. ва Н.Н. содир этгани аниқланиб, улар қўлга олинди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
21:44 / 01.11.2024