Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Суриядаги амалиёти вақтида 228 террорчи йўқ қилингани маълум қилинди
Туркия қуролли кучлари Сурияда ўтказаётган “Тинчлик манбаи” ҳарбий амалиёти вақтида 228 террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрда Сурияда ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилганди. Унинг таъкидлашича, бу амалиётдан мақсад Сурия шимолидаги чегарадош туманларда курд жангарилари ва ИШИД таркибига кирувчи гуруҳлар террорчиларига қарши кураш ҳисобланади.
Амалиётда Туркия қуролли кучлари ва Анқара томонидан қўллаб-қувватланувчи Сурия миллий армияси иштирок этмоқда. Режага кўра, асосий вазифа Сурия ҳудудида Фрот дарёсидан Ироқ чегарасигача чўзилган, узунлиги 480 км ва эни 32 кмлик жангарилардан холи ҳудуд ташкил этиш ҳисобланади.
Дастлаб Туркия АҚШ билан курд жангчилари ва террорчилардан холи хавфсизлик ҳудуди ташкил этишни келишиб олганди. Бироқ ушбу режа амалга ошиши оқсоқлагандан кейин Анқара ўзи мустақил ҳаракат қилишга қарор қилган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026