Жаҳон | 01:17 / 11.10.2019
19967
1 дақиқада ўқилади

Зеленский: Порошенко барча қилган ишлари учун жавоб беради

Фото: president.gov.ua

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко барча қилган ишлари учун жавоб беради. Бу ҳақда Украина раҳбари Владимир Зеленский журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

“У [Порошенко] нима қилган бўлса ҳам, мен бунга таъсир кўрсатишни хоҳламайман. Буни ҳуқуқ тартибот идоралари ҳал қилади”, деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, “Порошенко ҳали ҳам ўзини президентдек тутмоқда”. “Бу катта руҳий жароҳат”, деб қўшимча қилган Зеленский. Унинг маълум қилишича, собиқ президент бир неча марта у билан учрашишни истаган. “Мен унга ҳақиқатан ҳам мулоқот қилишга тайёрлигини эшитишни исташимни айтдим. Бироқ мени фақат айблашини эшитаман”, деб айтган Украина раҳбари.

Ҳозирда Украинада Порошенко ўнлаб жиноий иш бўйича гувоҳ сифатида ўтмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид