Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нафақат Қарши шаҳри, балки вилоятда фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасалари ичидаги энг йирик, малакали тиббий хизмат кўрсатилаётган муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 421 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан бюджет ҳисобидаги 210 ўрин ва 211 ўринли хўжалик ҳисобида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилётган ислоҳотлар тиббиёт марказда ҳам ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда.
Хусусан марказнинг тажрибали врачларини малакаларини янада ошириш мақсадида 2018 йил ва 2019 йил тўққиз ойи мобайнида 9 нафар врач Корея, Россия, Туркия давлатларга малака оширишга юборилди.
Бундан ташқари, 2019 йил I чорагида марказимизда Россия федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ставрополь давлат тиббиёт университети томонидан «Оториноларингология, нефрология, травматология, неврология» бўйича сайёр цикллар ташкил этилиши режалаштирилди.
Марказда тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишда имтиёзли ва болаларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғи орқали шифокор қабулига масофадан электрон ёзилиш автоматлаштирилган ахборот тизими 2019 йилнинг октябрь ойида ишга туширилди. Марказнинг маслаҳат поликлиникаси рўйхатга олишдаги тиббий ходимлар ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларнинг иш жойларини юқоридаги тизимга мослаштириш мақсадида компьютер жиҳозлар ва термопринтерлар билан таъминланди, шифокорларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимидан тўлақонли фойдаланиш мақсадида локал-хисоблаш тармоқларини яратилди. Электрон навбатни бошқариш тизимидан тегишли навбатга оид маълумотларни беморларга хабар бериш мақсадида ахборот панеллари (телевизорлар) ўрнатилди.

Тошкентнинг энг йирик клиникалари ва чет эл клиникалари билан ишлаш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида марказ йиғилишлар залида онлайн, яъни тўғридан-тўғри видеоконференциялар, анжуманлар, мураккаб операциялар ўтказилиши йўлга қўйилиб, туманлардаги беморларга онлайн маслаҳатлар бериш учун барча шароитлар яратилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Германиянинг КФВ банки молиявий маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган «Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш» лойиҳа доирасига харид қилиниши кўзда тутилган 1 млн евро қийматлик Голландия «PHILIPS» фирмасининг «INGENIA 1,5Т Omega» МРТ аппарати 2019 йил октябрь ойида келиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда МРТ аппарати учун мўлжалланган хонасида реконструкция ишлари тугатилиб, тайёр ҳолатга келтирилган. Ушбу МРТ аппарати ўрнатилгандан сўнг марказ 3 нафар врач радиологлари босқичма-босқич Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Германияда «радиология-МРТ» бўйича ўқишга юборилиши режалаштирилди.












