Ўзбекистон | 18:53 / 14.10.2019
5420
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича протоколига қўшилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 9 октябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 11 октябрь куни Сенат томонидан маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилиши тўғрисидаги Қонун»ни имзолади.

Ушбу Протокол 2000 йил 29 январда Монреаль шаҳрида қабул қилинган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар Протоколга 171 та давлат ҳамда халқаро ташкилот сифатида Европа Иттифоқи (ЕИ) қўшилган.

Президент шунингдек, «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги халқаро конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Ушбу конвенция Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 30 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 11 октябрда маъқулланган.

Мазкур Конвенциянинг асосий мақсади маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик ҳамда ҳамфикрликни мустаҳкамлаш асосида турли маданиятларнинг эркин ҳамкорлиги учун шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Мавзуга оид