Трамп Туркия ва курдларни ИШИД жангариларининг қочишига йўл қўймасликка чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия ва курдларни ИШИДнинг панжара ортида ушлаб турилган жангариларининг қочишига йўл қўймасликка чақирди.
“АҚШ ИШИДнинг энг ашаддий жангариларини ушлаб турибди. Туркия ва курдлар уларнинг қочишига йўл қўймаслиги лозим. Европа уларни қайтариб олиши керак эди. Улар буни ҳозир қилишлари лозим. Улар ҳеч қачон АҚШга келолмайди, уларни бу ерга қўйишмайди”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Аввалроқ юзлаб маҳбус жангарилар Анқаранинг ҳарбий амалиёти ортидаги саросимадан фойдаланиб курдлар назоратидаги турмалардан қочгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.
Шунингдек, жангарилар оилаларининг 700 га яқин аъзоси вақтинчалик лагерлардан қочган. Гап Айн-Исо, Кобани, Ҳасака ва Қамишли шаҳарларидаги турмалар ва вақтинчалик сақлаш марказлари ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, бу жойларда 11 мингга яқин киши, жумладан 9 минг суриялик ва ироқлик ҳамда 50 та давлатдан 2 мингга яқин жангари ушлаб турилган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024