Ўзбекистондаги парламент сайловлари неча пулга тушмоқда?
2019 йил 15 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметаси тасдиқланди.
Унга кўра, сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори қуйидагича белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун – 10 832 000 (ўн миллион саккиз юз ўттиз икки минг) сўм;
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 2 000 000 (икки миллион) сўм;
Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 1 000 000 (бир миллион) сўм.
Билдирилишича, олдинги сайловларда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун маблағ ажратилмаган.
“Бу йилги Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар – шиори остида юқори савияда ташкил этилган сайловларда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун ҳам бюджет маблағларининг ажратилиши, нафақат Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига, балки, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига ҳам сайловлар жараёни, номзодлар ўртасидаги дебатлар, сиёсий партиялараро соғлом рақобат ва ҳар бир депутатлик ўрни учун кураш қизғин кечишидан далолатдир”, - дейилади МСК хабарида.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021