Тошкентда «Замонавий ҳарбий можаролар: мазмуни ва олинган сабоқлар» мавзусида халқаро анжуман бошланди
Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шафелигида “Замонавий ҳарбий можаролар: мазмуни ва олинган сабоқлар” мавзусида биринчи халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманнинг асосий мақсадлари замонавий ҳарбий можароларнинг келиб чиқиш моҳияти, уларни олдини олиш, бартараф этиш ва кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича амалий чораларни қўллаш масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашувини ташкиллаштириш учун кенг мунозара майдонини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини хорижий олий ҳарбий таълим ва тадқиқот муассасалари билан ҳарбий фан соҳасидаги ҳамкорлигини янада жадаллаштиришдан иборат.
Анжуман иши Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов ва ЕХХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегорларнинг табрик сўзлари билан очилди.
Анжуманнинг ялпи мажлисида замонавий ҳарбий можаролар ва келажак урушларининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, Афғонистон, Яқин Шарқ ва Корея ярим оролидаги вазиятнинг ривожланиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий можароларни олдини олиш бўйича ташаббуслари бўйича маърузалар тингланмоқда. Ялпи мажлисдан сўнг анжуман ўз ишини тегишли йўналишлар бўйича шўбаларда давом эттиради.
Анжуман мобайнида мутахассислар замонавий ҳарбий можаролар янги мазмун, қиёфа ва хусусиятларга эга бўлганини, улар барча физик кенглик ва муҳит ҳамда ахборот-мафкуравий ва кибермаконда олиб борилаётганини таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга, замонавий ҳарбий можаронинг англаш ва билишга доир таркибий қисмлари борган сари муҳим ўрин эгаллаб, миллий руҳият ва менталитетни, турлича бўлган цивилизацион омиллар ва жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш соҳаларини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
23:11 / 23.08.2024
Тошкентда креатив иқтисодиёт бўйича бутунжаҳон анжумани ўтказилади
08:36 / 02.01.2023
Мисрда Ўзбекистон тарихига бағишланган анжуман ташкил этилади
16:40 / 28.02.2022
Ошиб бораётган қандли диабет: уни даволаш ва профилактика қилиш режалари
13:01 / 15.03.2021