Туркиянинг Сурия шимолидаги амалиёти сабабли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлганлар сони 160 минг кишига етди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида маълум қилинган.  

“Бош котиб [Антониу Гутерреш] Сурия шимолидаги жанговар ҳаракатлардан жиддий ташвишда. Бу ҳаракатлар, маълум қилинишича, кўплаб тинч аҳолининг ўлимига ва яраланишига ҳамда камида 160 минг фуқаронинг бошқа жойга кўчишига сабаб бўлди”, дейилган ҳужжатда.  

Туркия 9 октябрда Сурия шимолида курд отрядлари ва ИШИД террорчиларига қарши амалиёт бошлади.