Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда гепатит C вирусига қарши дорининг субстанцияси яратилди
Ўзбекистонда гепатит C вирусига қарши «Софосбувир» дори воситасининг субстанцияси яратилди. Бу ҳақда мамлакат Фанлар академияси хабар тарқатди.

Таъкидланишича, гепатит C вируси билан зарарланган беморларни даволашда қўлланиладиган «Софосбувир» (гепатит C вирусини даволовчи генерик препарат) дори воситаси шу вақтга қадар четдан импорт қилинмоқда.
Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти, Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё техника институти ҳамда Шанхай тиббий материаллар институти олимлари ҳамкорлигида «Софосбувир» дори воситасини ишлаб чиқариш усуллари яратилди. Тажриба шароитларда ишлаб чиқариш амалга оширилиб олинган маҳсулот клиниколди синовлари натижалари бўйича оригинал дори воситаси – «Софосбувир»га мос келиши кўрсатган.
Билдирилишича, яратилган усул асосида технологик жараёнлар схемаси ишлаб чиқилиб, экспериментал технологик линияси яратилди ва илк бор Ўзбекистон ҳудудида «Софосбувир» дори воситасининг субстанцияси ишлаб чиқарилди.
Тегишли барча ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтикани ривожлантириш агентлигига топширилиб ижобий хулоса олинди ва бугунги кунда клиник синовларни амалга ошириш бўйича тайёргарликлар кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
11:59 / 25.03.2026
Тошкентда 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар ушланди
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
08:52 / 19.03.2026