Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилади. Бу ҳақда “Спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида айтилган.

Муҳокама учун жойлаштирилган ҳужжатга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитасининг:

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг Нукус, Фарғона, Самарқанд филиаллари негизида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг Нукус, Фарғона, Самарқанд филиалларини ташкил этиш;

Термиз давлат университетидаги жисмоний тарбия ва спорт таълим йўналишлари базасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Термиз филиалини ташкил этиш;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия фанидан олимпиада ҳамда “Болалар олимпия ўйинлари” спорт тадбирлари ўтказилишини жорий этиш;

олий таълим муассасалари талабаларига спорт тоифаларини “Ўзбекистон Талабалари спорти” ассосиацияси томонидан бериш тизимини жорий этиш;

олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш мезонлари қаторига талабаларни спорт билан қамраб олиш, спорт моддий-техник базаси ва спорт фаолияти натижадорлиги кўрсаткичларини киритиш;

жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифалари бериш тизимини амалий машғулотлар билан боғлаш;

туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари, уларнинг тренерлари ва жисмоний тарбия ўқитувчиларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Юқори малакали тренерлар, ҳакамларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ва методологиясини янгилаш, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази, унинг Нукус, Фарғона, Самарқанд филиаллари негизида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг Нукус, Фарғона, Самарқанд филиалларини ташкил этиш;