Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат сирлари бўлган ҳужжатларни кўздан кечиришга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади
Давлат сирлари бўлган ҳужжатларни кўздан кечиришга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқбузарликка қарши кураш ҳамда хабеас корпус тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, вояга етмаган айбланувчини, судланувчини болалар муассасасига жойлаштириш, эксперимент ўтказиш, давлат сирлари бўлган ҳужжатлар ёки нарсаларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ва унга доир бошқа ҳаракатларни амалга оширишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади.
Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан икки соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида тарафлар иштирокисиз кўриб чиқилади.
2020 йил 1 февралдан бошлаб “Электрон жиноят иши” лойиҳаси доирасида:
суриштирув ва тергов органлари томонидан процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун судларга илтимосномалар киритишнинг ва илтимосномаларни судларда кўришнинг электрон тизими жорий этилади;
жиноят ва маъмурий судларнинг қарорлари устидан электрон тарзда шикоят бериш ҳамда ушбу шикоятлар ҳаракатини онлайн кузатиш имконияти яратилади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан ишда иштирок этувчи ҳимоячи Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси электрон тизими орқали инсон аралашувисиз белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Адвокатлар палатаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020 йил 1 мартга қадар суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан жалб этиладиган адвокатларни электрон тарзда белгилаш имкониятига эга бўлган электрон ахборот тизимини ишлаб чиқади ва ишга туширади.
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар томонидан Жиноят кодекси 15-моддасининг (Жиноятларни таснифлаш) бешинчи қисмида (Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради) назарда тутилган жиноятларга оид ишларни кўришда халқ маслаҳатчилари шу судлар томонидан электрон тизими орқали инсон аралашувисиз белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди халқ маслаҳатчиларини электрон тарзда белгилаш, электрон тарзда белгиланган халқ маслаҳатчиси узрли сабабларга кўра ишда иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тарзда инсон аралашувисиз бошқа халқ маслаҳатчисини белгилаш имкониятига эга бўлган электрон ахборот тизимни ишлаб чиқади ва 2020 йил 1 мартга қадар ишга туширади.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
13:04 / 03.05.2026
ППХ ходимини 14 ёшли қизга шилқимлик қилганликда айблаган йигит қамалди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
18:47 / 06.04.2026