Лукашенко президент лавозимидан кетгач нима билан шуғулланмоқчилигини маълум қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко давлат раҳбари лавозимидан кетгач нима билан шуғулланмоқчилиги ҳақида сўзлади. У бу борадаги фикрлари билан президент ҳузуридаги академияда ўтган учрашувда ўртоқлашди.
Лукашенконинг таъкидлашича, у бирор давлат олийгоҳида ректор бўлиб ишлашга рози бўларди.
“Президент лавозимидан кетгач нима билан шуғулланган бўлардим: бирор-бир олийгоҳда ректор бўлардим... Бироқ ўзингни ўзинг бирор лавозимга тайинлай олмайсан. Аммо ўқитувчилик менга яқинроқ”, деб айтган Лукашенко.
Учрашувда академиянинг талабалари, магистрантлари, аспирантлари ва ўқитувчилари иштирок этишган. Лукашенко улар билан 4 соат мулоқот қилганига қарамай асло чарчамаганини айтган.
“Бу шижоат ва мулоқотимиз – мен учун муҳимдир. Ростини айтсам, мен чарчамадим ҳам. Менга ёшларимиз билан суҳбатлашиш қизиқдир. Мен икки ойда бир марта талабалар билан бирга учрашаман, аудиторияларда бўламан”, деб ваъда қилган Беларусь президенти.
Унинг фикрича, ёшлар – келажакдир, аммо талабалар ҳар қандай давлатнинг асоси ҳисобланади, айнан улар “давлатнинг қиёфасини белгилайди”.
Мавзуга оид
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024