Спорт | 11:57 / 19.10.2019
7795
1 дақиқада ўқилади

Месси: «Фаолиятим якунига қадар «Барса»да қоламан»

Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномани узайтириши ҳақида фикр билдирди.

«Биз шартномани бироз олдин муҳокама қилдик.

Шартнома мени боғлаб туришини хоҳламайман. Ўзимни жисмоний жиҳатдан яхши ҳис қилсам, ўйнашда давом этавераман. Лекин шуниси аниқки, фаолиятим сўнгига қадар «Барселона»да қоламан», – дейди Месси Metro FM радиосида.

Олдинроқ «Барселона» Мессига 10 йиллик шартнома таклиф этгани, фаолиятини якунлагандан сўнг клубдаги бирор лавозимни эгаллаши ҳақида айтилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид