Жаҳон | 18:25 / 20.10.2019
8454
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Пентагон раҳбари толиблар билан мулоқот ўрнатиш учун Афғонистонга келди

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер шунингдек Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Фото: REUTERS/Erin Scott

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер “Толибон” ҳаракати вакиллари билан музокараларни янгилаш мақсадида Афғонистонга келди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

"Ташрифдан мақсад, тинчлик келишувига эришиш, сиёсий келишувга эришиш – энг яхши ечим", - дея Эспернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Хабар қилинишича, Пентагон раҳбари шунингдек, Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

2018 йил кузда АҚШ “Толибон” вакиллари билан тинчлик музокараларини бошлаганди. Тўққиз босқичли учрашувлардан сўнг АҚШ махсус вакили толиблар билан тинчлик келишувига эришилганини маълум қилганди. Аммо кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Кэм-Дэвиддаги қароргоҳида Афғонистон президенти ва “Толибон” етакчилари билан махфий учрашув бекор қилинганини маълум қилди.

Мавзуга оид