Boeing ходимларининг ёзишмалари назоратчилар эътиборини тортди
Boeing Co концерни ходимларининг ёзишмалари АҚШ конгресси ва иккита 737 MAX лайнери ҳалокатини ўрганаётган федерал регуляторларга тақдим этилган
Американинг Boeing Co авиаконцерни АҚШ конгресси ва иккита 737 MAX лайнери ҳалокатини ўрганаётган федерал регуляторларга тақдим этилган ходимларининг ёзишмалари туфайли компанияга нисбатан саволлар кўпайиб бораётганидан таассуф билдирди.
Boeing компаниясининг собиқ катта синовчи учувчиси Марк Форкнер 2016 йилда ўз ҳамкасбига ёзган мактубида парвозни бошқарув тизими билан боғлиқ муаммолар хусусида регуляторларни атайлабдан чалғитганини ёзган. Бу муаммолар кейинчалик юз берган икки авиаҳалокат билан боғлиқ бўлиб чиқди, деб ёзади MarketWatch.
Компания ёзишмалар тафсилотини аниқлашда давом этаётганини, Форкнер 2016 йилда тасвирлаган симулятордаги дастурий таъминот ўша пайтда синов жараёнида бўлганини маълум қилди.
АҚШ конгресси Boeing корпорациясига нисбатан эътиборни кучайтирмоқда. Авиаконцерн бошлиғи Деннис Мюленбург 30 октябрда АҚШ вакиллар палатасининг транспорт бўйича қўмитасида кўрсатма беради.
Эфиопиянинг Ethiopian Airlines ва Индонезиянинг Lion Air авиакомпанияларига қарашли Boeing 737 MАX самолётлари ҳалокатга учраганидан сўнг 2019 йил мартда бутун дунёда бу русумдаги самолётларнинг парвоз қилиши тақиқланганди.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
21:56 / 23.10.2024
Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетди
10:20 / 21.10.2024