Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
2019 йилнинг 21 октябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эроннинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳамид Наерободийни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини нусхасини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган конструктив ва динамик муносабатлар қарор топгани таъкидланди.
Савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва туризм тармоқларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида вазир элчига унинг юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятига омад тилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28 / 06.05.2026