Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мустақиллик сари қўйилган дадил қадам» — Президент давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинган кунни эслади
Президент ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири экани, халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятлигини таъкидлаган.
«Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин.
Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик кечмиши, унинг орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқдир. Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда буюк маданият намуналарини, улкан илмий кашфиётлар, бадиий дурдоналар яратганлар», деган президент.
Шавкат Мирзиёев ўтмишда ўлкамизни босиб олган турли ёвуз кучлар бизни аввало ўз тилимиздан, тарихимиз ва маданиятимиздан, дину диёнатимиздан жудо қилишга қайта-қайта урингани, улар эл-юртимиз бошига қандай азоб-уқубатлар, кулфат ва мусибатлар солгани ҳақида эслаб ўтган.
«Аммо жасур ва матонатли халқимиз ҳар қандай оғир синовларда ҳам ўз озодлиги ва истиқлоли учун мардона курашди. Бу йўлда беҳисоб қурбонлар берди. Ҳар қандай зулм ва зўравонликларга қарамасдан, ўз она тилини – миллий ғурурини сақлаб қолди. Нафақат сақлаб қолди, балки уни ҳар томонлама ривожлантириб, бугунги авлодларга безавол етказиб берди», дейди давлат раҳбари.
Президент бугунги кунда мамлакат аҳолиси борада маънавий жасорат ва фидойилик кўрсатган буюк арбоблар, адиб ва олимлар, уламолар, улуғ санъаткорларнинг хотирасини бугун ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этиши ҳақида айтиб ўтган.
«Ушбу қутлуғ айёмни байрам қилар эканмиз, аввало, 1989 йил 21 октябрь санасини – «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинган кунни эслашимиз ўринлидир. Юртимизда мустабид тузум ҳали ўз ҳукмини ўтказиб турган ғоят оғир шароитда халқимизнинг тақдири ва келажагини ҳал қиладиган бу қонунни қабул қилиш биз учун осон кечмаган эди. Қонун лойиҳаси икки марта умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди. Унинг атрофида қандай қизғин баҳс ва тортишувлар бўлиб ўтганини, ўйлайманки, кўпчилик юртдошларимиз жуда яхши эслайди. Шахсан мен ҳам ўшанда бу тарихий жараёнларнинг бевосита гувоҳи ва иштирокчиси бўлганман
Бу муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишида фидойи ва ватанпарвар зиёлиларимиз, кенг жамоатчиликнинг қатъий шижоати ҳамда Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сиёсий иродаси катта ўрин тутди.
Ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Айни вақтда у Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи дадил қадам эди», дейди президент.
Мавзуга оид
11:02 / 21.01.2026
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
14:10 / 18.11.2025
Ўзбекистонда сув объектларининг давлат тилидаги рўйхати тасдиқланди
07:55 / 26.10.2025