Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқаришни оширди
Давлат статистика қўмитаси январь-сентябрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 40,4 фоизга ошган. 2018 йилнинг шу даврида 132 774 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 186 432 минг дона.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 33,2 фоизга ортди. 2018 йилда - 3 024 дона, 2019 йилда - 4 028.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 44,7 фоизга ошди. 2018 йилда 96 904 дона двигатель чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 140 201.
2019 йил январь-сентябрь ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 1 099 донани ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 59,1 фоизга камдир.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024