Жаҳон | 00:18 / 22.10.2019
8324
1 дақиқада ўқилади

Украинада 218 прокурор ишдан бўшатиладиган бўлди  

Украина бош прокуратураси аттестациядан ўтиш ва прокуратуранинг янги органларида ишлаш ҳақида ариза топширмаган 218 прокурорни бўшатади. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.      

Фото: РИА "Новости"

“Улар бош прокурор офисига ўтказилиш учун аттестация ўтишдан ўзлари бош тортганлар. Улар қаторига белгиланган шаклга мувофиқ келмайдиган ариза топширган прокурорлар ҳам киради. Улар қонунчиликка мувофиқ ишдан бўшатиладилар”, дейилган хабарда.

Шу билан бирга 11 мингдан кўпроқ прокурор (барча прокурорларнинг 96 фоизи) белгиланган намунадаги аризани топширган.

25 сентябрда Украинада бош прокуратурани ислоҳ қилиш ҳақидаги қонун кучга кирган. Қонунда Махсус аксилкоррупцион прокуратурадан ташқари, прокуратуранинг қолган ходимларининг қайта аттестациядан ўтиши кўзда тутилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид