Фан-техника | 16:20 / 23.10.2019
8846
1 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат техника университетида 40та қуёш панели ўрнатилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва “CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат техника университети ҳудудига 10 kVa/соат қувватига эга 40 та қуёш панели ўрнатилди.

Лойиҳа доирасида университетнинг Энергетика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун “Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув-лаборатория хонаси” ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Замонавий жиҳозланган лабораторияда талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ихтироларини синовдан ўтказиш, электр ускуналарини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса электротехника саноати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Мавзуга оид