2019 йилда Ўзбекистон «Бизнес юритиш» рейтингида дунёнинг 190 мамлакати орасида 69-ўринни эгаллаб, 100 баллдан 69,9 балл тўплади. 2018 йилдан бери мамлакат 76-поғонадан 7 ўрин юқорига кўтарилди. Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги бошқа тўртта давлат - Тожикистон, Озарбойжон, Қирғизистон ва Косово билан биргаликда Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг катта ютуқларга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.

Ушбу соҳадаги асосий ислоҳотлар қуйидагилар:

асосий корпоратив қарорлар қабул қилишда акциядорларнинг ҳуқуқлари ва ўрнини кенгайтириш, мулкчилик ва бошқарув тузилмаларини аниқлаштириш, шунингдек, корпоратив шаффофликни ошириш орқали миноритар инвесторлар ҳимоясини кучайтириш;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солиқларини даромад солиғи билан бирлаштириш орқали солиққа тортишни соддалаштириш;

хатарга асосланган божхона назорати механизмини жорий этиш, шунингдек, импорт ҳужжатларига талабларни енгиллаштириш орқали халқаро савдони соддалаштириш;

ихтиёрий медиация тўғрисида қонун қабул қилиш орқали шартномалар ижросини соддалаштириш, шунингдек, тарафларни низоларни медиация орқали ҳал қилишга ундаш учун молиявий рағбатлар яратиш.