Жаҳон | 15:50 / 24.10.2019
22270
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари Хитой Россиядан ҳам хавфли эканлигини айтди

Эспер АҚШ миллий мудофаа стратегиясида Хитой биринчи, Россия иккинчи ўринда туришини таъкидлади.

Фото: AP Photo / Manuel Balce Ceneta

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Вашингтон нуқтаи назарига кўра Хитой Ғарб давлатлари учун Россиядан ҳам хавфлироқ эканлигини айтди.

"Европа ҳам Хитой томонидан бўлаётган таҳдидни тан олмоқда. Эҳтимол уларга тажовузкор Россия шундоққина остонада эканлиги ва улар узоқдаги эмас, ёнидаги таҳдидларга эътибор қаратишга ўрганиб қолишгани халал бераётгандир. Аммо узоқ истиқболда биз учун Россия эмас Хитой анча жиддий таҳдиддир", - деди у.

Эспер АҚШ миллий мудофаа стратегиясида Хитой биринчи, Россия иккинчи ўринда туришини таъкидлади.

Пентагон раҳбари Европа давлатларини ХХРнинг "ҳарбий ва иқтисодий кенгайиши" тўғрисидаги Вашингтоннинг огоҳлантиришларини жиддий қабул қилишга чақирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид