Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой - Тожикистон - Ўзбекистон халқаро автомобиль йўлагини очиш бўйича ишлар кучайтирилади
Тошкентда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси 6-мажлиси бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой ўртасида 2017 йилда имзоланган халқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги ҳукуматлараро битим бажарилишини янада рағбатлантириш лозимлиги, автомобилда юк ташувлари рентабеллигини ошириш борасида «Тошкент-Андижон-Ўш-Қашғар» автомобиль коридори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш муҳимлигини қайд этиб ўтишди.
Шунингдек, «Иркештом» ва «Хоргос» (ХХР) чегара божхона постларининг ҳафта давомида дам олиш кунларисиз фаолият кўрсатишини ташкил этиш, паритет асосида юк автомобиллари ҳайдовчиларига кўп маротабали визалар бериш, Хитой-Тожикистон-Ўзбекистон халқаро автомобиль йўлагини очиш юзасидан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш каби масалалар муҳокама этилди.
Фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик натижаларини фаол равишда кучайтириш мақсадида томонлар 2020 йилда икки мамлакат авиация маъмурлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш, авиация тўғрисидаги келишувларни янада кенгайтириш, шунингдек, темир йўл соҳасида контейнер ташувларини ривожлантириш, ўзаро фойдали коридорларни яратиш, тарифларнинг шакллантирилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Хитой миллий темир йўл оператори, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда учрашув ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026