Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбойжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.
Қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган. Визасиз режим санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.
Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак. Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.
Рўйхатда 66 дан 85 гача кўрсатиб ўтилган мамлакатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан белгиланади.
Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 7 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда 2020 йил 1 январдан белгиланади.
Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз
режим жорий қилинган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
Чекланмаган муддат:
















