Ўзбекистон | 10:17 / 25.10.2019
43101
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда нархларни чет эл валютаси ва шартли бирликларга боғлаш тақиқланди

Фото: РИА Новости

Ўзбекистонда сотиладиган товарлар нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда айтилган.

Қонуннинг 9-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади, бундан Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар, нархлар, шу жумладан миллий электрон савдо майдончаларидаги шундай тарифлар, нархлар, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондлари (устав капиталлари) миқдорларига доир талаблар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.

Давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида ундирилади, бундан консуллик йиғимлари мустасно.

Мавзуга оид