Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан қутқарилди
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси ходимлари Астраханда бўлиб турган 25 нафар ўзбекистонликка ёрдам беришди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилган.
Қайд этилишича, консул Хўжабаҳлил Асамов ўзбек диаспораси раҳбари Баҳодир Аминов билан 25 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмагани тўғрисида маълумот олиб Харабали туманига борган.
Кўрилган чоралар натижасида ҳужжатлар қайтарилди, иш ҳақи тўланди, ҳамюртларимиз эса ватанга юборилди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан области, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград области, Ростов области) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда мамлакатнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.
Мавзуга оид
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023
“Орзулар мамлакати”. Америкада ким қанча маош олади?
17:07 / 14.03.2023
Россияда мигрантлар учун патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин
13:11 / 11.03.2023