28 октябрь куни Андижон шаҳрида Президентнинг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан семинар тарзидаги давра суҳбати ўтказилди.

Анжуманда Андижон вилояти шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев ва Энергетика вазирлиги департамент директори Музаффар Ҳакимов ҳозирги кунда долзарб бўлган ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш  масалалари юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Давра суҳбатида маълум қилинишича, «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан вилоятдаги 611 минг аҳоли хонадонлари ва 15 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларга электр энергияси етказиб берилмоқда.

2019 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчиларга 2 млрд. 800 млн. кВт.соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, аввалги йилларнинг мос даврида етказиб берилган электр энергияси миқдори 2 млрд. 200 млн. кВт.соатни ташкил этди.

Хусусан, сўнгги тўрт йил давомида вилоятда электр энергияси истеъмоли деярли 30 фоизга ортди. Электр энергияси истеъмолининг ортиши билан тармоқларда ва жисмонан эскирган электр жиҳозлардаги йўқотишлар ҳам ортиб борган. Электр тармоқларидаги йўқотишларни 10-6-0,4 кВ кучланишли тармоқлардаги  жисмонан эскирган симлар ва ортиқча юклама билан ишлаётган трансформатор пунктлари ҳамда маҳаллаларда янги қурилган аҳоли хонадонларига тортилган қўлбола 0,4 кВ кучланишли тармоқлар ташкил қилган.

Ушбу йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш давлат дастури» асосида