Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон - Швеция иккинчи бизнес форуми ўтказилади
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Швеция иккинчи бизнес форуми ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатовнинг Швеция Қироллиги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида) Ингрид Терсманн билан учрашувида айтилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Швеция муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Мулоқотни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини 2020 йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан ўзаро ташрифлар ташкиллаштириш ва тажриба алмашишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Саноатни ривожлантириш, корхоналарни хусусийлаштириш бўйича ва бошқа давлат дастурлари доирасида Швеция инвестициялари ва юқори технологияларини жалб қилган ҳолда ўзаро товар айрибошлашни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш механизмларининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур йўналишда алоқаларни фаоллаштириш мақсадида 2020 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Швеция иккинчи бизнес форумини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Суҳбат чоғида халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026