Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Халқ таълими вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини 7-11-синф ҳажмида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Белгилаб қўйилишича:

умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати беш йилдан иборат бўлади;

2019-2020 ўқув йилида ихтисослаштирилган синфларга 7-синфдан бошлаб 30 нафар ўқувчи қабул қилинади;

ихтисослаштирилган синфлар учун керак бўладиган махсус спорт жиҳозлари, ўқув мақсадларга мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари ва параметрлари Миллий гвардия томонидан ишлаб чиқилади;

ихтисослаштирилган синфларда ўқув машғулотларининг ташкил этилиши учун зарур шароитлар яратиш ва махсус ҳарбий-техник ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига:

ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этилиши ва ўтказилишини қатъий назоратга олиш;

ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчи шахслар, жамоатчилик ўртасида ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, улардаги таълим-тарбия жараёни ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

ихтисослаштирилган синфларга ўқувчилар қабули юзасидан умумий ўрта таълим мактабларида комиссия ташкил этилишини ва уларнинг белгиланган тартибда фаолият юритишини таъминлаш;

ҳар йилнинг 1 августига қадар қабул жараёнлари учун жисмоний тайёргарлик топшириқларини тайёрлаш ва тест синовлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ихтисослаштирилган синфлар учун ўқув режа ва дастурларни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, айрим фанларни чуқурлаштирилиб ўқитилишини жорий этиш билан бирга ўқувчиларнинг қўшимча равишда мустақил билим олишлари учун етарлича шароитлар яратиш;