Исломобод олий суди даволаниши зарур бўлган Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифга нисбатан чиқарилган ҳукм ижросини саккиз ҳафтага тўхтатди. У коррупцияда айбланиб етти йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Шариф ўтган ҳафтада гаров эвазига қамоқхонадан чиқарилганди. 

Сиёсатчида юрак хуружи юз берган. 25 октябрда Лохур суди уни 2 млн рупий ($25000) эвазига озод қилган ва мамлакатда ёки хорижда даволанишига рухсат берганди. 

Навоз Шариф тўрт марта Покистон бош вазири лавозимини эгаллаган. У 2017 йилда Покистон олий суди томонидан лавозимидан четлаштирилган.