ИИВ сапёрларнинг махсус ҳимоя кийимини синовдан ўтказди
ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув марказида сапёрларнинг махсус ҳимоя кийими синовдан ўтказилди.
Марказга Garant Швейцария–Германия компанияси мутахассислари ташриф буюрди. Тадбирда компания томонидан ишлаб чиқилган «СПС – 15» сапёрлик костюми намойиш этилди. Бошқарманинг отряд командирлари ва марказ ходимлари иштирок этган тадбирда компания бош директори Марк Милевский ҳимоя костюмининг афзалликлари, бошқа шу турдаги воситалардан фарқланиши, ундан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.
Сапёрлик костюми амалиётда синовдан ўтказилди. Мазкур ҳимоя кийимини кийиб олган сапёр автобус, енгил машина ва самолётга жойлаштирилган портловчи қурилма макетларини қидириб топиш, нейтрал ҳудудга олиб ўтиш, зарарсизлантириш машғулотларини адо этди. Ҳар бир топшириқ командирлар томонидан бошқариб турилди.
– Бу сапёрлик костюмининг бир қанча афзаллик томонлари бор экан. Биз ҳозир фойдаланиб келаётган бундай костюмларнинг оғирлиги 38 килограммни ташкил этади. Шунинг эвазига унда ҳаракатланиш анча енгил ва қулай, – дейди марказ катта инструктор-ўқитувчиси, подполковник Марсел Ягафаров. – Олд ҳимоя қисми ҳам анча кучайтирилган. Ундан ҳам овоз, ҳам рақамли тугмачалар орқали алоқага чиқиш мумкин. Бош шлемда видеотасвирга олиш имкони мавжуд бўлиб, у онлайн режимида ишлайди. Бу сапёр кўриб турган вазиятни узоқдагилар ҳам кўриб туради, деганидир. Алоқа сифати ҳам жуда яхши.
– Аввалгиларидан анча устунликка эга, – дейди катта лейтенант Меҳриддин Ҳасанов. – Лекин фойдаланиш жараёнида айрим ноқулайликларга ҳам дуч келдим. Шлем ичида бошнинг ҳаракатланиши чекланган. Хавф юзага келганда бошни орқага олиш мушкул экан. Яна уни бир киши кийиб-ечиши бироз кўп вақт олади.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024