Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда иқтисодий жиноятлар билан шуғулланган 500 га яқин хитойлик қўлга олинди
Мўғулистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари катта кўламли махсус амалиёт давомида 500 га яқин хитойликни қўлга олди.
“Мўғулистон бугун” нашри маълумотларига кўра, хитойликлар 4 та меҳмонхонада қўлга олинган. Улар орасида Ҳонгконг фуқаролари ҳам бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, амалиёт давомида пул ювиш билан боғлиқ иқтисодий жиноятлар кўлами тергов қилинмоқда. Қўлга олинган Хитой ва Ҳонгконг фуқаролари мингта кучли компьютер ва Мўғулистондаги мобил телефонларнинг 10 мингга яқин сим-картасидан фойдаланган.
“Қўлга олишлар кибержиноятчилик билан боғланган, иш ҳозирда мамлакат прокурори назоратига олинган”, деб маълум қилинган Мўғулистон ҳукуматида.
Хитойнинг хориждан туриб ҳаракат қилувчи тўдалари томонидан интернетда фирибгарлик қилиш Жануби-Шарқий Осиёда кенг тарқалган.

Жумладан, 2018 йил ноябрда Камбожа полицияси Хитойда интернетда фирибгарлик қилишда айбланган 200 дан кўпроқ хитойликни ҳибсга олган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026