Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9-синф ўқувчиси машина олиб қочди
Андижон шаҳрида яшовчи О.В. машинасини ўғирлатди. Бу ҳақда «Постда» нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, О.В. «Дамас» автомашинасини шаҳарда жойлашган тунги кўнгилочар маскан олдида қолдириб кетган. Маълум вақтдан кейин ташқарига чиқиб, машинаси жойида йўқлигини кўрган. У вақтни йўқотмаслик учун ўша заҳоти ички ишлар органига мурожаат қилди.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Хўжаобод шаҳар ҳудудидан техник соз ҳолда топилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хўжаобод тумани «Бешкарам» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқийдиган Н.Д. содир этгани аниқланиб ушланди.
Ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:21
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026