Пентагон раҳбари Марк Эспернинг сўзларига кўра, Америка аскарлари у ерга на Россия, на Сурия ҳарбийларини киритади.

Америка ҳарбийлари Сурия шимоли-шарқидаги нефть конлари жойлашган ҳудудларни қўриқлашни бошлади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

"АҚШ армияси ҳарбийлари беш бронетранспортёр ва икки пикапда Сурия-Туркия чегарасидан олти километр масофада жойлашган Румейлан ва Кахтания оралиғидаги 40 километрли ҳудудни қўриқламоқда", - дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ Суриядаги нефть конларини қўриқлашини ва конларни эгаллашга уринишларга куч билан жавоб қайтаришини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Америка аскарлари у ерга на Россия, на Сурия ҳарбийларини киритади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Суриядаги нефть конларидан фойдаланиш мақсади ноқонуний эканлигини билдирди.