Сирғали туманида OqTepa Lavash тез овқатланиш муассасининг ҳисоб бўйича иккинчи филиали тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тармоқ ўз анъаналарига содиқ қолди: жуда қизиқарли, кўнгилочар шоу-дастур таниқли бошловчи Жаҳонгир Хўжаев бошчилигидаги "Аристократлар" жамоаси қатнашуви билан олиб борилди.

3 000 га яқин ташриф буюрувчилар ва OqTepa Lavash нинг содиқ мухлислари йиғилишди. Шаҳар аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари нафақат севимли бўлишга улгурган ўзига хос фаст-фуддан баҳра олишди, балки қимматбаҳо совғаларга эга қувноқ танловларда қатнашиш, севимли артистлар ва жўшқин бошловчи чиқишларини кузатиш имконига эга бўлдилар.

Болаларга эртак қаҳрамонлари қизил-сариқ ҳаво шарлари муҳитида ажойиб кайфият улашишди.

OqTepa Lavash - эришилган ютуқдан тўхтамайди ва олға интиляпти. Тез орада янги очилишлар бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида