Ироқда норозилик намойишлари сабабли интернет узиб қўйилди
Ироқда пойтахт Бағдод ва кўплаб бошқа ҳудудларда мамлакатда тартибсизликлар кучаяётгани сабабли интернет тўлиқ узилди. Бу ҳақда NetBlocks ноҳукумат ташкилоти сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Бағдод, Басра, Карбала ва бошқа шаҳарларнинг ўн миллионлаб аҳолиси интернетсиз қолган. Интернетнинг узилиши норозилик намойишлари бошлангандан кейин мамлакатдаги энг катта кўламлиси бўлди.
1 октябрда Ироқда ёмон турмуш шароитлари, ишсизлик даражаси юқорилиги ва коррупцияга қарши намойишлар бошланганди. Бағдод ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиққан одамлар бош вазир Одил Абдул Маҳдий бошчилигидаги ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилишган. Бир қатор жойларда, жумладан Бағдодда намойишлар оммавий тартибсизликлар ва куч тузилмалари билан тўқнашувларга айланиб кетган. 2 октябрда Бағдодда интернет тўлиқ тўсилган ва 11 октябрга келибгина тикланган. Al Sumaria телеканали интернетнинг ўчирилиши Ироққа деярли 1 млрд долларга айланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024